Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Аудиовизуал оммавий ахборот воситалари тўғрисида» қонун Арманистон Миллий Ассамблеяси томонидан 16 июлда иккинчи ва якуний ўқишда қабул қилинган.
Унга кўра, хорижий аудиовизуал дастурлар лицензиясиз фақат давлатлараро битим асосида қайта эфирга қўйилиши мумкин.
Лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Лианна Доҳикяннинг тушунтиришича, энди хорижий телеканаллар камида 2021 йил 20 январгача ишлайдиган лицензияга эга.