Ушбу шартда ҳар бир жамоадан 4 нафардан ҳарбий ошпаз АК-74 қуролидан 10 дона ўқни 100 метр масофадаги нишонларга қарата отди.

Жараён мусобақа бош ҳаками полковник Одил Ҳамидов бошчилигидаги халқаро ҳакамлар бригадаси ҳамда хорижий давлатлар делегациялари раҳбарларининг бевосита кузатуви асосида адолатли ва шаффоф тарзда бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилаётган жамоамиз аъзоси кичик сержант Давлат Ҳасанов 96 балл билан мусобақанинг ушбу баҳсларидаги энг юқори натижани қайд этди.

«Отиш тайёргарлиги» баҳсларининг якунига кўра иштирокчилар умумжамоа ҳисобида қуйидаги натижаларни қайд этишди:

1. Ўзбекистон Республикаси – 89,5 балл;

2. Вьетнам Социалистик Республикаси – 80 балл;

3. Россия Федерацияси – 70 балл;

4. Беларус Республикаси – 63 балл;

5. Тожикистон Республикаси – 21,5 балл.

Эндиликда, ҳарбий ошпазлар таом тайёрлаш борасида ўзаро беллашади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.