Жорий йилнинг 17 — 25 август кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида армрестлинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада 12 та Осиё давлатларидан 500 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан Ўзбекистон спорт устаси, республика чемпионати ғолиби, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” Махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасининг йўриқчи қутқарувчиси, кичик сержант Мирабдулла Миркомилов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси 5-босқич курсанти, Ўзбекистон кубоги ғолиби Хурматилло Мадазимов ҳамда Академиянинг Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистон спорт устаси Рустам Чориев иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз кечган мазкур армрестлинг спорт мусобақасида мамлакатамиз миллий терма жамоасининг турли вазн тоифасидаги
60 нафарга яқин спортчилари қатнашиб, умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади. Катталар ўртасида фаол иштирок этган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” Махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасининг йўриқчи қутқарувчиси, кичик сержант Мирабдулла Миркомилов 90 кг вазн тоифасида ўнг қўл билан иккинчи ўринни, чап қўл билан эса учинчи ўринни, 75 кг вазн тоифасида катталар ўртасида шиддатли баҳс олиб борган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси 5-босқич курсанти Хурматилло Мадазимов ўнг қўлда иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, катталар ўртасида 65 кг вазн тоифасида қатнашган, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант Рустам Чориев эса чап қўлда учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида, ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Фарҳоджон ХОЖАЕВ,
ФВВ Академияси
катта ўқитувчиси,
капитан