Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, синов парвози орқали аэропортнинг техник имкониятлари текширилди. Воқеани туман ҳокими Одил Мусанов шахсан кузатиб, аэропорт туризм, инвестиция ва иқтисодий ривожланишнинг янги драйверига айланишини таъкидлади.

Аэропорт тўлиқ ишга тушгандан сўнг, у нафақат ички, балки халқаро туристик оқимни ҳам қамраб олиши кутилмоқда. Бу эса янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнесни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолликни оширишга туртки бўлади.

Янги аэропорт фаолият бошлаши билан Арнасой Жиззах вилоятидагина эмас, балки мамлакат даражасидаги стратегик-туристик нуқтага айланиши кутилмоқда. Бу эса ҳудуднинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга, тумандаги барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.

Маҳаллий аҳоли самолётнинг қўнишини мамнуният билан кутиб олди. Бу воқеа Арнасойнинг янги тараққиёт босқичига қадам қўйганидан далолат берди.