Америкалик астронавтлар Рид УайзменВиктор ГловерКристина Кук ҳамда Канада космонавти Жереми Ҳансен 10 кунлик парвоздан сўнг Тинч океанида, Сан-Диего соҳиллари яқинида муваффақиятли қўнди.

Миссия давомида экипаж Ердан энг узоқ масофа — 252 минг милдан ортиқ (тақрибан 406 минг км) узоқликкача етиб борди. Уларнинг умумий парвоз масофаси эса қарийб 694 минг милни ташкил этди. Бу кўрсаткич 1970 йилдаги Apollo 13 mission рекордини янгилади.


Парвоз 1 апрель куни Kennedy Space Centerдан Space Launch System ракетаси орқали амалга оширилди. Экипаж “Orion” космик кемасида Ой атрофидан айланиб ўтиб, Ерга қайтди.

Миссия давомида астронавтлар:
— космик кеманинг ҳаётни таъминлаш тизимларини синовдан ўтказди;
— қўлбола бошқарув машқларини амалга оширди;
— микрогравитация ва космик радиация таъсирини ўрганувчи илмий тадқиқотларда иштирок этди;
— Ой юзасининг 7 мингдан ортиқ суратларини олди.

Шунингдек, экипаж Ой атрофида парвоз пайтида Қуёш тутилиши, кратерлар ва “earthrise” каби ноёб манзараларни тасвирга олган.

Миссиядан сўнг астронавтлар АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаси орқали эвакуация қилиниб, дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар кейинчалик Johnson Space Centerга қайтиши режалаштирилган.

“Artemis II” миссияси инсонларни яна Ойга қайтариш дастурининг муҳим босқичи ҳисобланади. Энди эътибор кейинги босқич — “Artemis III”га қаратилмоқда. Унда инсонларни Ой юзасига қўндириш ва доимий база яратиш режалаштирилган.