Унда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ва аъзолари, тегишли ташкилот раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Фанлар академияси Археология миллий марказининг етакчи илмий ходими ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Фанлар академияси Археология миллий марказининг етакчи илмий ходими «Тошкентнинг қадимги маданий ёдгорликлари ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни» мавзусида маъруза қилди.

Шундан сўнг Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари томонидан бу борада амалга оширилган ишлар иштирокчиларга етказилди.

Жумладан, Ёшлар парламенти ташаббуси билан мамлакатимиздаги маданий ёдгорликларни асрашда ёшларнинг ролини ошириш, уларда маданий мерос объектларига нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида «Ёдгорликларни асрайлик» шиори остида акцияга старт берилгани айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, Ёшлар парламент аъзолари томонидан Тошкент вилоятининг Қизилтоғ ҳамда Тошкент шаҳрининг Ҳазрати имом (Ҳастимом) мажмуасида ёшлар ўртасида атроф муҳитни озода сақлаш, эътиборни кучайтириш, келажак авлод учун маданий мерос объектларини муҳофаза қилган ҳолда етказиш масалалари бўйича тарғибот ишлари амалга оширилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятининг 50 га яқин ёшлари билан ушбу масканлар атрофида «Ёдгорликларни асрайлик» шиори остида ободонлаштириш ишлари олиб борилган.

Ўз навбатида, ёшлар мазкур акцияни Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва кейинроқ республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттириш орқали 1 000 га яқин ёшларни акция доирасида бирлаштиришни режалаштиргани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, давра суҳбати давомида Тошкент шаҳрида археологик обидаларни сақлаш ва реставрацияси қилишда амалга оширилаётган ишлар, археологик изланишлар билан ёшларни таништириш ҳамда очилган қадимий ноёб меъморчилик намуналарига оид масалалар муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.