Қазилма ишлари 2017 йилда Утрехтдан 50 километр жануби-шарқда жойлашган Тил шаҳри яқинида бошланган. Бу 60 га яқин эркак, аёл ва болаларнинг қолдиқларини ўз ичига олган қўрғондир.

Асосий тепаликнинг диаметри тахминан 20 метр бўлиб, унинг йўлаклари муҳим кунларни, жумладан байрамлар ва ўрим-йиғим вақтларини белгилаш учун тақвим вазифасини ўтаган. Олимлар яна иккита кичик тепаликни ҳам топишди. Археологларнинг маълумотларига кўра, учта қўрғон тахминан 800 йил давомида қабристон сифатида хизмат қилган.

Шунингдек, тадқиқотчилар қабрлардан биридан Месопотамияда ясалган қадимий шиша мунчоқни топиб олишди, деб хабар беради lenta.ru.