Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда архитектура соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 5 триллион сўмни ташкил этган.
2020 йилда кўрсатилган архитектура хизматларининг ҳажми 2010 йил билан солиштирилганда 16,4 бараварга ошган.
Йиллар кесимида кўрсатилган архитектура хизматларининг ҳажми:
2010 йил – 299,2 миллиард сўм;
2011 йил – 383,1 миллиард сўм;
2012 йил – 537,2 миллиард сўм;
2013 йил – 661,1 миллиард сўм;
2014 йил – 748,7 миллиард сўм;
2015 йил – 841 миллиард сўм;
2016 йил – 1,1 триллион сўм;
2017 йил – 1,6 триллион сўм;
2018 йил – 2,9 триллион сўм
2019 йил – 4,5 триллион сўм
2020 йил – 4,9 триллион сўм.