Бундай юқори технологик иншоотни қуриш биринчи марта ўзбекистонлик мутахассислар томонидан хорижий экспертларни жалб қилинмасдан амалга оширилиб, қарийб 1 миллион доллар маблағни иқтисод қилинишига имкон берди. Қўшимча харажатларсиз ва узоқ муддатга фойдаланиш учун топширилган ушбу цех UzAuto Motors ёш мутахассислар ва уларнинг машинасозлик соҳасидаги инновацион ютуқлари учун платформа эканлигини кўрсатади.
Умумий майдони 7 628 метр/квадрат бўлган пайвандлаш цехи Асака шаҳридаги автомобиль заводи ҳудудида рекорд даражада қисқа муддатда – 23 кун ичида ташкил этилди. Ушбу лойиҳа иш фаолиятида янги технологияларни – лазерли кавшарлаш (лазерная пайка) ва эшик чокларини герметизация қилишни назорат қилувчи Vision тизимини жорий қилишга имкон берди. Шунингдек, Турин политехника университети мутахассислари билан ҳамкорликда автомобиль эшиклари оралиғини назорат қилиш тизими жорий этилди. Кузов ва деталларни йиғиш линиясига етказиш учун Корея Республикаси ишлаб чиқарилган замонавий EMS LK Hoist панелларни ташиш тизими ўзлаштирилди ва бошқарув панели билан масофадан туриб уланиш жараёни автоматлаштирилди.
Янги энергия тежаш технологияларидан фойдаланиш пайвандлаш цехида энергия сарфини оптималлаштиришга имкон берди – янги лампалар ва ҳаво алмаштириш тизимларини энергия билан таъминлаш учун янги цехнинг томига қуёш панеллари ўрнатилди, бу эса кундузи истеъмол қилинадиган электр энергиясини сезиларли даражада тежаш имконини беради.
Янги цехнинг ишлаб чиқариш қуввати 14 JPH ташкил этиб, йилига қўшимча 60 000 дона автомобиль ишлаб чиқаришга имкон беради. Бундан ташқари, заводда янги цехнинг ишга туширилиши 200 та иш ўрни яратилишига имкон берди, деб хабар беради «UZAUTO MOTORS» АЖ матбуот хизмати.