Таъкидлаш жоиз, ресторан дизайни ўзбекча услубда ишланган бўлиб, унинг ички қисми миллий нақшлар ва халқ амалий санъати буюмлари, ошхона жиҳозлари ва бошқа аксессуарлар билан безатилган.
Ресторанда палов, сомса, манти, лағмон, шўрва, норин, кабоб ва бошқа миллий таомлар хўрандаларга таклиф этилади.
Тадбирда Ашхободдаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, туркманистонлик ишбилармонлар ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётган тадбиркорлар, шунингдек, ўзбек диаспораси вакиллари қатнашди.
Тадбир доирасида ўзбек миллатига мансуб туркманистонлик санъат усталари иштирокида ёрқин концерт дастури намойиш этилди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй, қўшиқ ва рақслар меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбир қатнашчилари ўзбек ресторани ошпазларининг маҳоратига ҳам юқори баҳо берди. Улар томонидан тайёрлаб, дастурхонга тортиқ этилган миллий таомлар барчада катта таассурот қолдирди.
Маросим иштирокчилари ушбу рестораннинг очилиши икки мамлакат ўртасида барча соҳаларда жадал суръатларда ривожланаётган дўстона муносабатлар доирасида муҳим воқеа эканини урғулади.