«Туркменпортал» веб-сайти маълумотига кўра, маҳобатли ҳайкал пойдеворининг баландлиги 25 метрни ташкил қилади. Ёдгорлик Туркманистон пойтахтидаги 41 гектар майдонни эгаллаган Махтумқули Фироғий истироҳат боғи мажмуаси ҳудудида қад ростлаётир.
«Мажмуани июнь ойида Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ўтказиладиган Махтумқули Фироғий шеъриятига бағишланган «Маданият ҳафталиги» доирасида очиш режалаштирилган», деб ёзади «Туркменпортал».
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 18 май куни туркман шоири, файласуф, туркман мумтоз шеъриятининг таниқли вакили Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги нишонланади.