Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпия ўйинларида Т11 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган юртдошимиз 5.24 метр қайд этиб, энг юқори натижани кўрсатди.

Энг аҳамиятлиси шуки, ушбу кўрсаткич янги Паралимпия ўйинлари рекорди сифатида белгиланди.

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага етди.