Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Юлдуз Махмудова гигант-слалом дастури баҳсларида стартга чиқди.
«Tofane Alpine Skiing Centre» мажмуасида ташкил этилаётган мусобақадаги илк уринишида Юлдуз Махмудова 1:46.64 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди. Юртдошимизни олдинда иккинчи босқич кутиб турибди. Спортчимизнинг кейинги чиқиши Тошкент вақти билан 16:45 дан сўнг бошланади, деб хабар беради Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.