Мана шундай ёшлардан бири Халқ таълими вазирлигининг Иқтидорли ёшларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ва терма жамоа иштирокини таъминлаш бўлими бошлиғи Даврон Тўхтаев бўлди.

Даврон Тўхтаев 29 ёшда, у бугун таълим соҳаси ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фаол ёшлар сирасига киради.

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда аксарият йўналишларда, айниқса халқаро олимпиадаларда ёшларнинг натижалари яхшиланиб бормоқда. Айтиш жоизки, нуфузли халқаро олимпиадаларда ҳар бир давлатдан 5 та фандан 23 нафар иштирокчи қатнашиши мумкин. Авваллари нуфузли халқаро олимпиадаларда мамлакатимиз ўғил-қизлари жами 2-4 та медални қўлга кириттган бўлса, сўнгги икки йилда бу натижалар 7-8 тага етган. Бу ўз навбатида таълим сифатининг юксалишига, ўқувчиларнинг аниқ ва табиий фанларни чуқур ўзлаштирганини белгиловчи индикатор ҳисобланади.

Мана шундай юксак натижаларга эришишда Давроннинг алоҳида ўрни бор. У бугун халқаро ўқитувчи-тренерлар билан ҳамкорлик қилиб, халқаро олимпиадаларда ҳакамлар ҳайъати сифатида қатнашиб ўқувчиларнинг ишларини химоя қилишда иштирок этмоқда.

У 2018 йилдан буён халқаро олимпиадаларда, хусусан Венгрия, Эрон, Қатар, Беларусь давлатларида ўтказилган беллашувларда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашиб, ўқувчилар ишларини ҳимоя қилишда иштирок этиб келмоқда.

Нуфузли олимпиадалардан ташқари, Даврон кўплаб халқаро ва минтақавий олимпиадалар, масалан, 21-Осиё физика олимпиадаси, Осиё-Тинч океани информатика олимпиадаси, Халқаро иқтисод олимпиадасида ҳам Ўзбекистон жамоасининг илк маротаба иштирокини таъминлади.

Даврон Тўхтаевнинг келажакда олдига нуфузли Халқаро олимпиадада иштирок этаётган ҳар бир ўқувчининг совриндор бўлишига эришиш каби юксак мақсадларни қўйган.

Даврон Тўхтаев иш фаолияти давомида юқори натижаларни қўлга киритиб, лидерлик қобилиятини намоён этиб, иш самарадорлигини оширишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирги кунда Даврон Тўхтаев Ўзбекистон Миллий университетида биокимё кафедрасида эркин тадқиқотчи сифатида ҳам фаолият юритмоқда.

Юртимизда Даврон Тўхтаев каби Ватанимиз равнақига ҳисса қўшувчи ёшлар кўпайишига тилак билдириб қоламиз!