Бу массаси Ер массасидан 1,36 баравар юқори экзосайёрадир. У Wolf 1069b деб номланди.
Сайёра биздан 31 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, у ўз юлдузи зонасида 15,6 кунда айланади.
Шунингдек, Wolf 1069b ўз юлдузига Ер билан Қуёшга қараганда 15 марта яқинроқ жойлашган.
Олимлар янги сайёра Меркурийга ўхшашлигини ҳам аниқлашди. У тахминан -23 ° C атрофида ҳароратга эга.
“Бу суюқ ҳолатдаги сув учун жуда совуқ, аммо атмосферасиз бундай сув барибир буғга айланади”, деб қўшимча қилди астрономлар, деб хабар беради korrespondent.net.