Ўзбекистон Республикасида сўнгги 5 йил ичида атроф-муҳит ифлослантирувчи манбалар мониторинги Дастури доирасида жами субъектлар сони 452 тадан 548 тага, объектлар сони 293 тадан 620 тага, ифлослантирувчи манбалар сони 2 815 тадан 5 839 тага оширилишига эришилди. Жумладан, 5,839 мингта манбаларда 22,6 мингта таҳлиллар ўтказилиб, 167 та (27%) корхоналарнинг 539 та манбаларида меъёрдан ортиқ ҳолатлар аниқланди.
Уни бартараф этиш чоралари кўрилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар ўтган 5 йилда яъни, 2016-2020 йилларда ўртача йиллик 2554,0 минг тоннадан (шундан, 898,2 минг тоннаси яъни, 39 % - саноат корхоналарига, 1400,8 минг тонна 61% қўзғалувчан манбалар ҳиссасига тўғри келади) 255,0 минг тоннага ёки 10%га камайиб 2299,0 минг тоннани (шундан, 109,8 минг тоннаси ёки 43 % - саноат корхоналариг, 145,2 минг тоннаси 57% қўзғалувчан манбалар ҳиссасига тўғри келади) ташкил этди.
Бу кўрсатгич 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан жами 255,0 минг тоннага, жумладан, қўзғалмас манбаларда – 109,8 минг тоннага ёки 10,7%га ва қўзғалувчан манбаларда – 145,2 минг тоннага ёки 9,3% га камайган.