Африканинг жанубий ''Умид'' бурни жануби ерларидан 50-60° жанубий кенглик ва Антарктидан шимолида океан устида икки ҳаво оқими тўқнашиши керак эди. Аммо тўсатдан икки оқим ўртасида ривожланган антициклон бу икки тўлқинни бирлашиб кетишига йўл қўймади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Uzb_Meteo канали маълумот берди.

Марказида босим 1035 гПа га тенг антициклон нафақат бу икки ҳаво тўлқинларини бирлаштирмади, балки думалоқ бўшлиқдан иборат ғайритабиий манзара ҳам ҳосил қилди. NASA нинг Terra-MODIS сунъий йўлдошлари бу ҳодисани тасвирга олишга муваффақ бўлди.

Жанубга томон йўналган нам ҳаво оқими тўсатдан ҳаракатни тўхтатди ва катта эҳтимол – охирги уч-тўрт кунликда Жанубий Африка мамлакатларида ҳалокатли бўрон ва жуда кўп даражада ёғинларни келтириб чиқарди.

Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда қитъа жанубидаги биргина Дурбан провинциясида сув тошқинлари ва кўчкилардан жами 260 киши ҳалок бўлган.

Олдинроқ, Россия ғарбида узоқ муддат туриб қолган антициклон маркази Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида аномал даражада кўп тўхтовсиз ёғинларни келтириб чиқарганди.