Ўрганиш давомида атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ чанг чиқарилаётганлиги аниқланди.

Маълумот учун, бунга қадар мазкур тадбиркорлик субъекти атмосфера ҳавосини ифлослантирмаслик бўйича уч марта — 2024 йил 26 январь, 30 январь ва 29 март кунлари огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан, камчилик бартараф этилмаган.

Ҳолат юзасидан корхона раҳбари Н.С. га нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекнинг 197прим 6-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома тузилиб, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани судига юборилди. Суднинг тегишли қарорига асосан корхона раҳбарига БҲМнинг уч баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Шунингдек, корхона фаолиятини тўхтатиш учун ҳужжатлар Мирзачўл туман судига юборилди.