"Ғафур Ғулом. Умр дафтари" фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан суратга олинмоқда. Мазкур кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи Раҳмон Қўчқоров, режиссёр Мурод Одилов. 

Ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш ишлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Адиблар хиёбони, Ғафур Ғулом уй-музейи, "Ғалаба боғи"да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати