Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Қўрғонтепа туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан йирик оқова сув тозалаш иншоотлари иш самарадорлигини аниқлаш бўйича Қўрғонтепа туманида мониторинг назорат ишлари олиб борилди.

Туман маркази ва Қорасув шаҳрида қурилиши бошланган оқова сув тозалаш иншооти фаолияти ўрганилиб, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатлар таҳлил қилинди. Ушбу оқава сувларини тозалаш иншоотининг қурилиш қиймати 36,9 миллиард сўм бўлиб,  қуввати кунига  3 000 м3 ташкил этади.

Ўрганишлар жараёнида 2022 йил май ойида қурилиш ишлари якунланиши режалаштирилган ушбу иншоотнинг ҳар томонлама экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар ҳам белгиланди.

Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати