1. маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш;
2. аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш; 
3. ресурсларни тежаш ва экологик барқарорликни таъминлаш; 
4. ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш; 
5. “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш.

Қуйидагилар:

— лойиҳада акс эттирилган асосий вазифа ва чораларда йил номидан келиб чиқиб атроф-муҳитни муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилмоқда;

— вазирлик ва идораларнинг экология соҳасидаги биринчи навбатдаги вазифалари алоҳида иловада белгиланмоқда (лойиҳанинг 16-иловаси);

— экология бўйича халқаро шартнома ва ташкилотлар кесимида чора-тадбирлар алоҳида иловада назарда тутилмоқда (лойиҳанинг 17-иловаси);

— “Яшил туризм” дастури тасдиқланмоқда (лойиҳанинг 18-иловаси); 

— Дастур ижросини сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ҳар бир банди бўйича чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар ва уларга масъул ижрочилар белгиланмоқда (амалда йил якуни бўйича);

— ислоҳотлар самарадорлигини баҳолашнинг мутлақо янги тартиби киритилиб, электрон портал орқали ҳар бир ислоҳотни аҳоли ҳаётида сезилганлиги бўйича муносабат билдириш имконияти яратилмоқда (🟢яшил (аъло), 🟡сариқ (қониқарли) ва 🔴қизил (қониқарсиз) (мазкур масалалар Ҳукумат йиғилишларида доимий муҳокама қилиб борилади).