Бу ҳақда "Дунё" АА хабар қилди.

"Замонавий таълим тизими доимий равишда янгиланиб бориш, сифатни ошириш, инновацион дастурлар яратиш ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишни тақозо этмоқда, – деб ёзган мақола муқаддимасида муаллиф. – Боғча, мактаб, коллеж, олий ўқув юртлари – таълимнинг барча босқичларида болалар ва ёшлар учун зарур шарт-шароитлар яратилган, муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланган. Шундай қилиб, Ўзбекистон хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда ёш авлоднинг билим олиши чексиз бўлган моделни барпо этмоқда".

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда бу борада мустаҳкам норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди. Такомиллаштирилган қонунчилик базаси туфайли ислоҳотлар анча осон ва самарали бўлмоқда. Бундан ташқари, тизимни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш ва болаларнинг сифатли билимлардан тенг фойдаланишини таъминлаш жараёнини янги босқичга кўтариш мақсадида давлат раҳбари томонидан 2030 йилгача Ўзбекистон мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

"Таълим – бунёдкорлик ислоҳотлари ва кенг қамровли ўзгаришлар асосидаги ҳаётий соҳа бўлиб, бу жабҳадаги барқарорлик давлатнинг иқтисодий юксалишини таъминлайди, – дея қайтган журналист. – Бинобарин, бир ёш фуқаро ғамхўрлик ва эътиборни ҳис этиши учун шароит яратиш мамлакат раҳбариятининг асосий вазифасидир. Ва бу йўналишда бир қатор муҳим ютуқларга эришилди".

Таъкидланишича, тўпланган халқаро тажриба шуни кўрсатадики, юқори сифатли мактабгача таълимга инвестициялар болаларни мактабга тайёрлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви, зарур билим ва ижтимоий-эмоционал кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Шу боис давлат раҳбари республика болаларига тенг имкониятлар яратиш, уларнинг умумий ўрта таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш вазифасини қўйди.

"Бунинг натижасида мактабгача таълим ва тарбия муассасаларига қамраб олиш фоизи ортиб бормоқда, болаларни боғчага қабул қилишдаги коррупцияга барҳам берилди, тиббий хизмат кўрсатиш ва овқатланиш тизими тўғри йўлга қўйилди. Ўқув жараёни сифати яхшиланмоқда", – деб ёзган мақола якунида Евгения Юн.