Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Шундан 11 114 таси такрорий, 1 593 таси эса жамоавий тусдаги мурожаатларни ташкил этган.
Шошилинч таснифига кўра, август ойида:
- электр энергияси узилишлари бўйича — 638 та;
- ичимлик суви масаласида — 551 та;
- тез тиббий ёрдам хизмати бўйича — 67 та мурожаат қайд этилган.
Шунингдек, август ойида режалаштирилган 1 000 та шахсий ва 292 та сайёр қабул ўтказилмаган.
Шахсий қабулларни ўтказмаслик ҳолатлари бўйича Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона вилояти етакчилик қилган.