Фақат Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, 28 июль сешанба куни эса Фарғона водийсининг текислик ҳудудида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати 35-38 даража бўлади, айрим жойларда 40 даражагача етади.
30 июль куни Волгабўйи ҳамда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари устида баландликдаги циклон шаклланиши кутилмоқда, у 31 июль куни ва августнинг биринчи кунларида бутун республика ҳудудидаги об-ҳавонинг шаклланишига таъсир кўрсатади.
31 июлда республиканинг барча вилоятларида айрим жойларга, 1-2 август кунлари тоғли ва тоғолди туманларга қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 33-36 даражагача пасаяди, бу июль охири — августнинг боши учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир.
Баъзи кунларда республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.