Бу бўйича Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, индекснинг ўсиши қуйидаги компонентлар билан боғлиқ:

  • Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк операциялари сони — 7%га камайган
  • Биржада хом ашё сотиб олиш жадаллиги — 14,2%га ошган
  • Фаол субъектлар сони бўйича компонент — 0,4%га ошган
  • Товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш фаоллиги — 15,0%га пасайган
  • 2025 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 9 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Сирдарё (72,3 %), Навоий (45,5 %), Андижон (38,3 %) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (36,7 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган.