Сўнгги кунларда сохта авиачипталар сотиш ҳолатлари кўпаётганлиги сабабли авиакомпания йўловчиларга Uzbekistan Airways ҳақиқий авиачиптасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши кераклигини эслатиб ўтади:
• 13 та рақамдан иборат ва 250 сонидан бошланадиган ноёб авиачипта рақами;
• авиачипта харид қилган агентликнинг тўлиқ манзили;
• авиачиптанинг нархи, агентлик йиғими миқдори ва харид қилинган аваичиптанинг тарифи;
• багаж учун рухсат этилган жой миқдори;
• Узбекистан Аирwайс авиақатновига чиқиш ва рўйхатдан ўтиш вақти тугаши ҳақида эслатма.
Харид қилинган авиачиптани (https://auxiliary.uzairways.com/uz/) ҳаволаси ёки Алоқа маркази рақами: 78 140 02 00 (кечаю кундуз фаолият юритади) орқали текшириб олишингиз мумкин.
Хурматли йўловчилар! Узбекистан Аирwайс ушбу маълумотларни доимо текшириб кўришингизни ва авиачипталарни харид қилишда ҳушёр бўлишингизни сўраб қолади.