150 минг аҳолига эга Кэрнс шаҳри сув тошқини оқибатида сув остида қолган.
Аҳоли пунктларида олти соат ичида 300 миллиметр, 19 соат ичида 650 миллиметр ёғингарчилик кузатилган.
Жами 300 киши қутқарилди. Қутқарувчилар шаҳар боғида сув оқими олиб кетган тимсоҳни ҳам тутишга муваффақ бўлишди.
Аэропорт ва йўллар сув остида қолган. 15 мингга яқин шаҳар аҳолиси электр энергиясидан маҳрум бўлди, деб хабар беради mir24.tv.