Акуланинг янги тури ўзига хос тана шакли, майда шохлари ва бўртиб чиққан кўзлари билан ажралиб туради.
Тадқиқотларга кўра, акуланинг бу тури фақат шимоли-ғарбий Австралия сувларида, тахминан 125-229 метр чуқурликда яшайди.
2022 йил ноябрь ойида тадқиқотчилар мазкур турга мансуб, узунлиги тахминан 53 сантиметр бўлган катта ёшли акулани тутиб олишга муваффақ бўлишди. Бошқа шохли акулалардан фарқли равишда уларнинг териси ўзига хос чизиқли нақшга эга. Шу боис у зебрасимон акуласига ўхшаб кетади. Бироқ зебрасимон акулалар саёз сувларда, одатда Индонезия ёки Япония яқинида яшайди, Heterodontus marshallae эса чуқурроқ океанларни афзал кўради, деб хабар беради korrespondent.net.