Виктория штати бош вазири штат аҳолисининг 70 фоизи эмлангани боис 22 октябрь, жума куни кучайтирилган чекловлар олиб ташланишини эълон қилди.

Мельбурнда комендантлик соати, уйдан чиқишга қўйилган чекловлар бекор қилинади ва эмланган одамлар йиғилишларга бориши, қариндошларини зиёрат қилиши мумкин бўлади. Ўқувчилар мактабга қайтади.

Бироқ, Мельбурн аҳолиси карантин чоралари енгиллашганига қарамай, бошқа ҳудудларга бора олмайди. Расмийлар штат аҳолисининг 80 фоизи эмланганидан кейин олиб ташламоқчи бўлган бошқа қатор чекловлар ҳам ўз кучида қолади.

Қайд этилишича, 2020 йил март ойидан бошлаб, коронавирус пандемияси туфайли мамлакат дунёдаги энг қатъий чеклов қоидаларини йўлга қўйган ва Мельбурн дунёдаги энг узоқ вақт давом этган локдаун бўйича рекордни янгилаган.