Мазкур штатнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти ходимлари Конуэй миллий боғидаги сўқмоқни тозалаш вақтида қурбақага дуч келишди.

“Йўлда олдимизга илон судралиб келаётган эди, шунинг учун биз уни ўтказиб юбориш учун тўхтадик ва машинадан тушишимиз билан улкан қамиш қурбақага дуч келдик”, дейди хиёбон қўриқчиси Кайли Грей.

Унинг сўзларига кўра, жонивор “оёқли” футбол тўпига ўхшайди. Унинг узунлиги тахминан 30 сантиметр. Унга Жабзилла деб ном берилди.

“Бундай ўлчамдаги қамиш қурбақаси оғзига сиғадиган барча нарсаларни, жумладан, ҳашаротлар, судралувчилар ва майда сутемизувчиларни ейди”, деди Грей.