Уни 2028 йилда Австралиянинг Ғарбий қисмида қуриб битказиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Европа астрономия жамияти (EAS)нинг йиғилишида лойиҳа муаллифлари маълум қилишди.  

“Биз бу дамни 30 йил кутдик. Инсоният сайёрамиздаги энг йирик илмий объектни қуриш бўйича навбатдаги катта қадамни ташлади. Биз коинотнинг кўплаб  сирларини билишга ёрдам берадиган энг йирик ҳамда мураккаб иккита радиотелескопни қурамиз”, дейди Square Kilometre Array обсерваториясининг бош директори.

Унинг сўзларига қараганда, ўтган ҳафта мазкур лойиҳанинг етти иштирокчиси - Австралия, Хитой, Италия, Нидерландия, Португалия, ЖАР ҳамда Буюк Британия  радиотелескопни қуриш бўйича расман режа ишлаб чиқишиб, уни қуриш ҳамда ишга тушириш учун 2 миллиард евродан зиёд маблағ ажаратишга келишиб олишди.  

Мерчисон обсерваторияси ҳудудида лойиҳани амага ошириш ишлари бошлаб юборилди. Square Kilometre Array барча иштирокчи-давлатлар корхоналари ҳамда илмий марказлари тегишли шартномаларни имзоланганидан сўнг қурилиш ишларига тўлиқ киришилади.