Янги жанубий уэльслик кекса аёл дастлаб 2021 йил январь ойининг охирида қорин оғриғи ва диарея, шунингдек, доимий қуруқ йўтал, иситма ва тунда терлаш билан боғлиқ аломатлар туфайли касалхонага борган. 2022 йилга келиб, янги аломатлар қўшилди – хотира пасайиши ва депрессия. Маҳаллий шифокорлар уни Канберра касалхонасига юборишга қарор қилишди. У ерда МРТ аёлнинг миясида жарроҳлик амалиётини талаб қиладиган аломатлар борлигини аниқлади.

Операция давомида нейрохирург 64 ёшли беморнинг бошидан саккиз сантиметр узунликдаги юмалоқ паразит қуртни олиб ташлади. Маълум бўлишича, аёлнинг танасида Ophidascaris robertsi юмалоқ қурти бўлган. Паразит одатда питонларда учрайди.

Бемор питонлар яшайдиган кўл яқинида яшайди. Тахминларга кўра, у паразитлар илашган кўкатларни териб, истеъмол қилгани туфайли улар унинг организмига кириб қолган бўлиши мумкин. Шифокорлар австралиялик аёлни бошқа унинг органларига кириб кетиши мумкин бўлган бошқа личинкаларга қарши даволамоқда, деб хабар беради mir24.tv.