Уни 2015 йилда Дэвид Холе металл излаш қурилмаси ёрдамида топиб олган.
Холе тошда олтин парчалари бор деган умид билан уни уйига олиб келади. Тошни қириб кўради, бурғулайди ва бошча чораларни кўради бироқ ундан олтин олишнинг имкони бўлмайди.
Геологлар бу тошни ўрганганларида у қадимий метеорит экани аниқланди. Унинг ёши тахминан 4,6 миллиард йил деб тахмин қилинмоқда, деб ёзади korrespondent.net.