Узоқ вақт давомида у турли касалликларга, шу жумладан яллиғланиш ва инфекцияга қарши восита сифатида ишлатилган. Бу ҳақда австралиялик олимларнинг Clinical and Experimental Pharmacology and Physiology
журналида чоп этилган мақоласида айтилган.

Профессор ва тадқиқот муаллифи Каниз Фотима Шаданинг сўзларига кўра, қора седана таркибидаги тимохинон фаол моддаси COVID-19 вирусининг тиканли оқсилига ёпишиши ва тарқалишининг олдини олиши мумкин.

“Шунингдек, у COVID-19 билан касалхонага ётқизилган, оғир беморларда кузатиладиган “цитокин” бўронини ҳам тўсиб қўйиши мумкин”, деди профессор журналга берган интервьюсида.

Тимохинон моддаси лабораторияларда, шу жумладан ҳайвонларда ҳам кенг ўрганилган. Тадқиқот натижаларига кўра тимохинон яллиғланишга қарши курашиш орқали иммунитет тизимимизга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, у астма, экзема, артрит, ревматоид ва артроз каби аллергик касалликларни даволашда ва ҳатто склерозда фойда беради.

Таҳлилий мақолада қора седана ва тимокиноннинг хусусиятлари, келажакда COVID-19 инфекциясини даволашда истиқболли воситаси эканлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.

Қора седананинг ошқозон-ичак трактида табиий сўрилиши ёмонлиги туфайли терапевтик восита сифатида қўлланилишига кўп тўсиқлар бўлган.

“Нанотехнология каби фармакологик тараққиёт ютуқлари бу тўсиқни енгиб ўтиб, у самарали дори сифатида ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, у яқиндан бошлаб препарат сифатида беморларга бурун спрейи ва суртма сифатида муваффақиятли қўлланилмоқда”, — дейди доктор ва тадқиқот ҳаммуаллифи Виссам Субра.

Қора седана юқори қон босими, юқори холестерин ва диабетни даволашда фойдали эканлиги исботланган. Яллиғланишга қарши восита сифатида аллергик ринит ва синусит, экзема, артроз билан оғриган беморларга ҳам ёрдам беради.

Шунингдек, у бир қатор енгил ва оғир инфекциялар, гриппни ўз ичига оладиган вирусларни келтириб чиқариши мумкин бўлган стафилококк каби бактерияларни ўлдиришда самарали эканлиги исботланган. Олим ва ҳаммуаллифлардан бири Денис Кордатонинг сўзларига кўра машҳур журналда чоп этилган таҳлилий мақолада минг йилдан ошиқ анъанавий тиббий восита сифатида ишлатилган  ва ниҳоят муносиб эътирофга эга бўлган ушбу табиий маҳсулот ҳақида батафсил тушунча берилган.