Меҳмонлар тошкентлик тадбиркорлар ва шаҳар маъмурияти билан ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилдилар. 12 нафар тадбиркордан ҳар бири ўз бизнес-лойиҳасини таништириб, ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирди. Таклиф қилинган лойиҳалар орасида соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш, фавқулодда ҳодисалардан (қор кўчкилари, ёнғинлар, сув тошқинлари) ҳимоя қилиш бўйича ечимлар, шаҳаларни бошқариш бўйича IT-ечимлар учун платформа, кўп қаватли биноларнинг ёнғинга қарши жиҳозланиши, муз саройлари учун муз ишлаб чиқариш, объектларнинг сув таъминоти, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, экспорт-импорт операцияларини қўллаб-қувватлаш учун экспорт-импорт агентлиги, кичик гидроэлектростанциялар, транспорт бошқаруви (тураргоҳлар, ёритиш) соҳасида консалтинг каби таклифлар бор.

Меҳмонлар учрашув иштирокчиларининг қизиқтирган масалаларда, хусусан, ҳаво тозалиги датчиклари ва поликлиникаларда беморларнинг электрон анкеталарига оид саволларга жавоб бердилар. Мезбон тараф меҳмонларга Тошкентда ўзаро алоқаларни ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилувчи, ваколатхона очиш таклифини билдирди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.