Интернет тармоғида Олмазор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқамоқда. Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

28 июль соат 11.00 да Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 18-автопаркка тегишли «ISUZU» русумли автобус ҳайдовчиси 30 ёшли Раҳимжон йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракат (манёвр) содир этган. Яқин атрофда ҳаракатланиб борган «Зил-131» русумли юк автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли Муроджон фавқулодда тўхташ учун барча чораларни кўришига қарамасдан, автобуснинг ён томонига тўқнашиши натижасида автобус ағдарилиб кетган.

ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.