Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида “А” йўлаклари делиниаторлар билан ажратилиши режалаштирилмоқда.

Бу янгилик автобуслар учун ажратилган йўлакларни аниқ белгилаш, бошқа транспорт воситаларининг ушбу йўлакларга кириб кетишини олдини олиш ва жамоат транспорти ҳаракатини тезлаштиришга хизмат қилади.

Қайси кўчаларда бу тизим жорий этилиши ҳақида батафсил маълумотни яқин кунларда эълон қилинади, дейилади хабарда.