Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “1091” ишонч телефонига Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумнида яшовчи фуқаро С.Эшбоев томонидан мурожаат келиб тушди.
Унда қайд этилишича, истеъмолчи 2021 йил 16 август куни “UzАvtoPremium” МЧЖга қарашли автосалондан муддатли тўлов эвазига Damas dlx автомобилини сотиб олиш мақсадида шартнома имзолайди ва бошланғич тўлов учун 27 млн. 399 минг 050 сўм тўловни амалга оширади.
Шартномага асосан машина бир ой муддатда ўз эгасига етказилиши белгиланган бўлсада, орадан 5 ой вақт ўтса ҳамки машинадан дарак бўлмаган. Автосалонга бир неча бор қилинган мурожаат натижасиз қолган.
Мурожаат Федерациянинг Қарши шаҳар жамияти ҳодимлари томонидан ўрганилиши натижасида, аквтомобиль учун тўланган маблағ истеъмолчига қайтарилишига эришилди
Дилшод Исломов