Эрали Бозоров, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари:
«2021 йилда ўтказилган рейдлар давомида 2928та транспорт воситасига ноқонуний, ўзбошимчалик билан газ балон ўрнатиш ҳолати аниқланди.
Амалдаги тартибга мувофиқ, транспорт воситасига ўрнатилган газ балонлари ҳар уч йилда техник синовдан ўтказилиши лозим. Бироқ 3 мингдан ортиқ ҳолатда транспорт воситалари синовдан ўтказилмасдан бошқариб юрганлиги аниқланди. Кўрилган чоралар натижасида ноқонуний ўрнатилган ва синовдан ўтказилмаган балонларнинг 2 мингга яқини ечиб олинди.
Бу каби ҳолатлар фуқароларнинг ҳаётига хавф туғдирмоқда. Масалан, Андижон вилоятида шу йилнинг 1 январь куни ноқонуний ўрнатилган балонга газ тўлдирилиши оқибатида транспорт воситаси ҳайдовчиси оғир жароҳат олди, унинг ортидаги такси ҳайдовчиси эса вафот этди»