Видеороликнинг бошида бола юк машинасининг олдини тўсиб, ўзини четга олганини кўриш мумкин.
Олмаота вилояти полиция департаментининг хабар беришича, вояга етмаганлар полицияси ҳаракатланаётган автомашина томон югуриб чиққан мактаб ўқувчисининг шахсини аниқлаган. Бу Казцик қишлоғидаги 6-мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди.
“2010 йилда туғилган, вояга етмаган шахс билан профилактик суҳбат ўтказилди. Унинг ота-онасига нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси “Тарбиялаш ва (ёки) ўқитиш мажбуриятларини бажармаслик, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича маъмурий баённома тузилди”, деди полиция.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ота-оналар фарзандлари тарбияси, жумладан, уларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш масаласига эътибор қаратишлари зарурлигини таъкидлади, деб хабар беради tengrinews.kz.