Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятининг ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. 

Мана шу жараёнда мамлакатимизда қарийб 2000 га яқин ОАВ фаолият кўрсатмоқда. Ахборот майдонида фаолият кўрсатаётган барча журналист ва блогерлар аҳолига холис, ҳаққоний ахборот етказиб бермоқдами? Афсуски, бу саволга ҳамма вақт ҳам ижобий жавоб бериш қийин. Айни жараёнда ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жуда муҳим.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида келишув — меморандум имзоланишидан кўзланган асосий мақсад ҳам ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.