Жиззах вилояти Арнасой тумани "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида ўтказилган рейд давомида Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи С. М. ва С. С. ноқонуний балиқ овлагани учун ушланди.

Текширув давомида қоидабузарлар ёнида 145 кг.га яқин балиқ ва балиқ овлаш воситалари борлиги аниқланди. Ҳодиса оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 487 миллион сўмни ташкил қилган.

Ҳолат юзасидан суд органларига тақдим этиш ва қонуний чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланди.