Рейд давомида ҳуқуқбузарлар Ш. Ж. ва С. Х. томонидан Сайхунобод тумани "Фаровон" МФЙ ҳудудида "Шўразак" зовуридан ноқонуний ов қуроли, яъни электр қармоқ ёрдамида 46 дона балиқ овланганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, ноқонуний овланган балиқлар ҳамда ов қуроллари, хусусан, 1 дона резина қайиқ, 1 жуфт эшкак, 1 дона аккумулятор, 1 дона насос ва 1 дона электр қармоқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар олиб қўйилди.
Ҳуқуқбузарлик натижасида "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги ҳамда "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунлар талаблари бузилган. Натижада табиатга 519 миллион 120 минг сўм зарар етказилган.
Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Сирдарё вилоят прокуратурасига юборилди.
Маълумот учун, 11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашга тақиқ қўйилди. Шунингдек, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланди.