Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 15,7 триллион сўмни ташкил этган.
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2 триллион сўмга ошган.
Аёл раҳбарлар бошқарувида 36 295 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд.
Иқтисодиёт тармоқларида 5,5 миллион нафар аёллар ишламоқда.