Ёзувчилар уюшмаси ҳайъат аъзолари жами 68 нафар муаллифнинг танловга келиб тушган 124 та асарини кўриб чиқди. Ҳаётимиз қувончи, оилаларимиз кўрки бўлган мўътабар она сиймоси юксак даражада тараннум этилган, бугун жамиятимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ва бунёдкорлик ишларида фидойилик кўрсатиб, салмоқли натижаларга эришаётган хотин-қизларга бағишланган шеърий, насрий ҳамда бадиий-публицистик асарлар сараланиб, холисона баҳоланди.
“Аёлга эҳтиром” танловининг 1-, 2-, 3-даражали ҳамда рағбатлантирувчи ўринларига Ёзувчилар уюшмасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ушбу тадбирда 14 нафар фаол ижодкорга уюшманинг аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди.
Тадбир мушоира билан давом этди.