Энг замонавий автобусларда шаҳар бўйлаб саёҳатга чиққан латофатли хотин-қизларнинг дастлабки манзили Ёшлар маркази бўлди. Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси масъуллари меҳмонларни марказдаги 5000 китоб фондига эга кутубхона, куни кеча ишга тушган дастурлаш маркази билан таништиришди. Олий ҳарбий авиация билим юрти, Ёшлар маркази, IT-Technopark ҳамда корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига саёҳат катта таассуротларга бой бўлди. Байрам тадбирлари ва анжуманлар залида ташкил этилган тантана, таниқли санъаткорлар ижросида янграган она, аёл ва ватан ҳақидаги дилбар тароналар йиғилганлар кайфиятига хушнудлик бағишлади. 

Азиз ва дилбар аёлларимизни улуғлаган байрам тадбирлари республикамиз бўйлаб кенг миқёсда давом этмоқда.