Ушбу бўлим қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий кам таъминланган ва соғлиғида муаммоси бор бўлган 13 нафар фуқарони соғлиғини тиклаш учун 131 миллион 418 минг сўм маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги тиббиёт муассасаларига ўтказиб берилди.
Натижада улар турли йўналишдаги Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт муассасаларида бўлиб, у ерда ўз соғлиқларини тиклаб оилалари бағрига қайтди.
Бундан ташқари фонд ходимлари фонднинг «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ишсиз, ҳунар тури билан шуғулланиш истагида бўлган 152 нафар фуқарога 289 миллион сўм пул маблағи ҳисобига замонавий тикув дастгоҳлари олиб берди.
— Бу орзуга «Аёллар дафтари» орқали эришдим, — дейди кўпдан бери ишсиз бўлган янгиерлик Сабоҳат Жўраева. — Тикувчилик билан шуғулланиш истагим бор эди. Аммо, рўзғоримдан орттириб, тикув дастгоҳни олиб, ўз фаолиятимни бошлай олмай, келаётган эдим. Фонд ходимлари менга тикув дастгоҳини берди.Ҳозир тикувчилик билан уйда шуғулланяпман. Болажонлар, қолаверса хотин-қизлар учун бежирим ва чиройли кўйлаклар тикяпман. Даромадим ҳам ёмон эмас. Ҳарна қозоним яхши қайнаяпти. Бундан фарзандларим роса хурсанд. Насиб қилса, ўз устимда ишлаб фаолиятимни кенгайтирмоқчиман.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими матбуот хизмати.