Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик марказида пойтахтимизнинг Юнусобод, Чилонзор, Учтепа ва Яккасарой тумани халқ банки мутахассислари, “Аёллар дафтарига” кирган хотин-қизлар иштирокида тренинг машғулотлари ўтказилди.
Тренингда банк ва мижоз муносабатларининг ҳуққкий асослари, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ишбилармонликка доир имконият ва янгиликлар хусусида сўз борди.
Чилонзор туман халқ банки Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази билан ҳамкорликда кейинги 2 ҳафта ичида Чилонзор, Зарқайнар, Қатортол 2, Яккатут маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 15 нафар аёлга тикувчилик, сартарошлик, томорқа хўжалиги, пазандачилик сингари йўналишларда ўз бизнесларини бошлашлари учун имтиёзли кредит олишга кўмак берди.
Бундан аввал Ижозат Асқаровага тош ўймакорлиги ҳунарини давом эттириш учун кредит олиб берилганди. Маълум муддат ўтгач, Ижозат “Аёллар дафтари”дан чиқарилади.
Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик маркази матбуот хизмати.