«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга мотивация бериш орқали «маҳаллабай» ва «фуқаробай» ишлаш ва шу асосда ойма-ой уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш юзасидан Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти.

Тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг қарорига кўра жами 1 минг 733 нафар хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, оилалар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни вақтида бартараф этиш мақсадида «Аёллар дафтари» электрон тизимига киритилган эди.

«Аёллар дафтари»га киритилган барча аёлларга турли йўналишда кўмаклар берилди.

Ҳозирда туманда «Аёллар дафтари» юритилишининг иккинчи босқичи юзасидан рўйхатлар шакллантириляпти, деб хабар беради Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати.