Таъкидлаш жоизки, Нукус шаҳри ва Беруний туманлари намунавий қилиб белгиланиб, унда бугунги кунда шу ҳудудларда истиқомат қилаётган аёллар яшаш тарзи ўрганилиб, электрон рўйхатлари шакллантирилди. Секторлар кесимида фаолият юритаётган штаблардаги ҳар бир жараён алоҳида таҳлил этилди.

Халқимиз учун муҳим бўлган мазкур жараённинг нечоғлик самарадорлиги ҳамда натижадорлиги бу каби ўрганишларга боғлиқ. Мазкур дафтарга киритилган аёллар билан алоҳида иш ташкил этилади. Қабул қилинадиган чора-тадбирларнинг ижроси бўйича депутатлик ва парламент назорати ўрнатилади.

Ўрганиш давомида “Аёллар дафтари”ни шакллантиришда шаффофлилик бўлишини, бирорта ёрдамга муҳтож аёл эътиборсиз қолиб кетмаслиги, уларнинг муаммоларини ўрганиш асосий вазифа этиб белгиланиши зарурлиги қайд этилди.  

Шунингдек,  “Аёллар дафтари” ни шакллантириш бўйича  тушунчалар берилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ижтимоий соҳадаги қўмитаси, Ёшлар масалалари қўмитаси аьзолари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ушбу масалада суҳбат олиб борилди.